Афғонистоннинг Пактика вилоятида худкуш томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида бир афғон ҳарбийси ҳалок бўлди.

Нангарҳор вилоятида ҳам маҳаллий ҳокимият вакили кетаётган машинага ҳужум уюштирилиши оқибатида икки киши жароҳатланди. Бироз аввал эса Афғонистон полицияси Қандаҳор вилоятида режалаштирилаётган қўпорувчилик амалиётини фош этганини маълум қилган эди.