Буюк Британиянинг “The Times” нашрига интервью берган бош вазир агар Ироқ ҳарбийлари яхшироқ қуролланса, АҚШ ўз ҳарбийлари сонини уч-тўрт ой мобайнида камайтириши мумкинлигини билдирди. Суҳбат давомида Ироқ бош вазири собиқ диктатор Саддам Ҳусайнни қатл этишда хатога йўл қўйилганини тан олди, бироқ унинг дорга осилиши қасос эканини инкор этди.