Бағдодда содир этилган қўпорувчиликлар оқибатида 17 киши нобуд бўлди ва 30га яқин одам жароҳатланди.

Пойтахтнинг турли жойларида бомба ўрнатилган бешта машина бирин-кетин портлатиб юборилди. Ўлганларнинг аксари Бағдод бозорларидан биридаги портлаш қурбонларидир. Пойтахт жанубидаги Хамсара туманидаги қўпорувчилик амалиёти натижасида эса етти ироқлик ўлди. Сўнгги ҳафта мобайнида Бағдодда рўй берган зўравонликлар оқибатида юздан ортиқ тинч аҳоли вакили нобуд бўлди.