АҚШ Президенти Жорж Буш Афғонистонга янги элчи лавозимига Уилям Вуд номзодини кўрсатди.

Вуд ҳозирда АҚШнинг Колумбиядаги элчиси вазифасини бажармоқда. Уни номзодини Конгресс тасдиқласа у АҚШнинг Қобулдаги элчиси лавозимида 2005 йилдан бери ишлаётган Рональд Неоман ўрнини эгаллайди. Нима сабабдан Неоман Афғонистондан чақирилаётгани айтилмаяпти.