Нью-Йорк товар биржасида пайшанба куни сўнгги бир ярим йил ичида бир баррел нефтнинг нархи 50 даллардан пастлади.

Феврал ойи учун имзоланган шартномаларда ҳар бир баррел нефт 49 доллар 90 цент нархда келишилган. Экспертлар фикрича, нефт нархининг тушиши бу йил қиш иссиқ келгани ва АҚШда етарли нефт запаси борлиги билан боғлиқ.