Европанинг шимолий-ғарбида ёмғир аралаш рўй берган кучли довул оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27га етди.

Британияда 10, Германияда 7 одам табиий офат қурбони бўлди. Кучли довул, шунингдек Франция, Чехия, Нидерландияда ҳам бир қанча одам ҳаётини олиб кетди. Бу давлатларда шамолнинг тезлиги соатига 190 километрни ташкил этган. Британия ва Франция оралиғидаги Ля Манш бўғозида тўлқин тўққиз метргача кўтарилган. Европанинг айрим шаҳарларида табиий офат боис фавқулодда холат эълон этилди. Мактабларда дарслар вақтинча тўхтатилган.