Арманистон ҳарбийлари озарбойжонлик бир аскарни отиб ўлдирди.

Озарбойжон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, воқеа икки давлат ўртасида тортишувга сабаб бўлаётган Тоғли Қорабоғ ҳудудида рўй берган. Арманистон Мудофаа вазирлиги эса қўшни давлат айбловларини рад этмоқда. Расмий Ереван унинг аскарлари мазкур минтақада ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги шартномага риоя қилаётганини билдирди. Озарбойжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ учун уруш бир неча йил давом этган, охир-оқибат томонлар 1994 йилда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги шартномага қўл қўйган эди.