Туркияда арман миллатига мансуб таниқли журналист Храт Динк ўз ишхонасида ўлдириб кетилди.

Храт Динк Туркияда 20-аср бошларида арманлар қатлиом қилингани ҳақида бир неча бор гапирган эди. Ўтган йили эса у ўз чиқишлари учун судга тортилганди. 2006 йил майда “Озодлик”ка интервью берган журналист суд қарори одил эмаслиги, у сиёсий сабабларга асослангани, агар судларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаса, оиласи билан Туркияни тарк этиши ҳақида гапирганди. Айни пайтда унинг ўлдирилиши юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Полиция қотилликда гумонланаётан 19 ёшлар атрофидаги шахсга нисбатан қидирув эълон қилган.