Ғарбий ва Марказий Европа давлатларида 27 кишининг ҳаётига зомин бўлган бўрон оқибатлари бартараф этилмоқда.

Соатига 200 км тезликда эсган бўрон натижасида айрим давлатларда ҳаво ва транспорт қатнови тўхтаб қолди. Минтақадаги минглаб хонадонлар электр энергиясиз қолди. Бўрон туфайли Украинанинг Львов вилоятида электр энергияси таъминотида узилишлар рўй берди ва Россия нефтини Украина орқали Европага элтадиган қувурлар фаолияти бир неча соат тўхтаб қолди.