Қозоғистоннинг янги бош вазири Карим Масимов наркотикларга қарши кураш тадбирларини шахсан ўз назоратига олишини маълум қилди.

Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтган мажлисда К.Масимов бу масала бўйича президент Нурсултон Назарбоевдан йўриқнома олганини билдирди. Мажлисда нутқ сўзлаган Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси Берик Имашев наркотик билан боғлиқ жиноятларни бартараф этиш борасида Ички ишлар вазирлиги томонидан олиб борилаётган ишларни танқид қилди.