Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Сурия расмийлари билан музокара ўтказиш мақсадида Дамашққа борди.

Сўзлашув чоғида Фаластинда ҳокимият учун фракциялар ўртасида бораётган курашга чек қўйиш масаласи муҳокама этилади. Фаластин раҳбарининг Сурия президенти Башар Асад ва “Ҳамас” ҳаракати сиёсий раҳбари Холид Машъал билан учрашиши кутилмоқда. М.Аббос етакчилигидаги “Фатҳ” ва “Ҳамас” тарафдорлари ўртасида содир бўлган қуролли қарама-қаршилик оқибатида ҳозиргача ўттиздан ортиқ одам нобуд бўлди.