Ироқ полициясининг сараланган кучлари Бағдоднинг суннийлар яшайдиган қисмида “Ал-Қоида” гуруҳига алоқадор исёнчиларга қарши рейд ўтказди.

Ироқ Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Ироқ кучлари Дора маҳалласига АҚШга қарашли вертолётларда олиб борилган. Исёнчилар билан бўлган шиддатли отишмада 15 жангари ўлдирилган, беш нафари асир олинган. АҚШ ҳарбийлари эса сўнгги 24 соат ичида Ироқда америкалик уч аскар нобуд бўлганини билдирди.