Эроннинг Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний Дамашқда Сурия президенти Башар ал-Асад билан учрашди.

Суриядаги расмий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, Ларижоний ал-Асадга Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг минтақада юзага келган вазият ҳақидаги мактубини топширган. Ларижоний Сурия вице президенти Фаруқ ал-Шараа ва Сурияда сургунда яшаётган “Хамас” ҳаракати раҳбари Холид Машъал билан ҳам учрашган. Ғарб давлатлари Эрон ва Сурияни Яқин шарқ минтақасида беқарор вазият юзага келтираётганликда айблаб келмоқда.