Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавьер Солана тўхтаб қолган Яқин шарқ тинчлик музокараларини давом эттириш учун Исроил ва фаластинликларда “сиёсий ирода бор” деб ўйлашини айтди.

Солана якшанба куни Қуддус шаҳрида Исроил Бош вазири Эхуд Олмерт билан учрашганидан кейин шундай баёнот берди. Ундан олдин Уммонда бўлиб ўтган учрашувда Иордания қироли Абдуллоҳ Хавьер Соланага Европа Иттифоқи Яқин Шарқ тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаши кераклигини айтган.