Бағдодда амалга оширилган навбатдаги қўпорувчиликлар оқибатида 90 фуқаро нобуд бўлди, яна 150га яқин одам жароҳатланди.

Хабарларга кўра, шиалар яшайдиган ҳудуднинг гавжум бозорларидан бирида бирин-кетин иккита бомба портлатиб юборилган. Бир неча соат аввал Бағдод шимолида бомба портлаши туфайли 14 киши ҳалок бўлганди. Ҳафта охирида Ироқда АҚШнинг 20дан ортиқ ҳарбийси ҳалок бўлган эди. Уларнинг 13 нафари Бағдод яқинида ҳарбий вертолёт ерга қулаши натижасида ўлганди. Вертолёт ҳалокати сабаби ҳамон номаълум.