Эронда қўпорувчиликларни амалга оширишда айбдор топилган тўрт шахс осиш йўли билан қатл қилинди.

Эроннинг “Фарс” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, айбланувчилар Ахвоз вилоятидаги қамоқхонада қатл этилган. Қатлда қўпорувчиликлар қурбонларининг қариндошлари ҳам томошабин сифатида иштирок этган.