Марказий Европа давлатларида сўнгги бир неча ҳафта давомида сақланиб турган илиқ ҳаво бирданига совиб кетди.

Қор ёғиши кўплаб автомагистраллар ёпилишига, йўллардаги ҳалокатларга сабаб бўлди. Германияда икки киши, Чехияда бир киши ҳалок бўлди. Айни пайтда Чехия пойтахтидаги халқаро аэропорт ёпиқлигича қолмоқда. Австрияда қор ёғиши оқибатида электр тармоғида узилишлар рўй бергани ва тахминан 12 мингга яқин хонадон электр энергиясиз қолгани хабар қилинмоқда. Францияда ҳам аҳвол яхши эмас. Бу ерда 80 мингга яқин хонадон электр қувватисиз қолмоқда.