Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Кобулга режалаштирган сафари бекор қилинди.

Хабарларга кўра, Афғонистон пойтахти Кобулда об-ҳаво ёмон бўлгани сабабли С.Лавровнинг самолёти Ҳиндистонга йўл олган. У Деҳлида 25 январда Ҳиндистонга ташриф буюрадиган Россия президенти Владимир Путинга ҳамроҳлик қилади.