24 январь куни Швейцариянинг Давос шаҳрида давлат раҳбарлари, йирик тадбиркорлар, сиёсатчилар ва фуқаролик жамияти вакилларининг навбатдаги йиллик учрашуви бошланди.

Икки мингга яқин одам қатнашиши кутилаётган беш кунлик анжуманда глобал иқлим исиши кун тартибидаги асосий масала бўлади. Бундан ташқари, делегатлар Фаластин-Исроил можароси, Ироқ келажаги ҳамда глобал энергетика таъминоти каби масалаларни ҳам муҳокама қилади.