“КазМунайГаз” миллий компанияси бир неча хорижий ширкатлар билан Қозоғистон нефтини янги йўл орқали экспорт қилиш ҳақида англашув меморандуми имзолади.

“КазМунайГаз” расмийларига кўра, эришилган келишувда Қозоғистон нефтининг Эскене-Курик қувури орқали Каспий денгизи соҳилига етказилиши кўзда тутилган. Кейин нефт танкерларда Озарбайжонга олиб борилади ва у ердан Боку-Тбилиси-Жайҳон қувурлари орқали четга экспорт қилинади. Қозоғистон Каспий Транспорт Системаси деб аталаётган мазкур лойиҳа қиймати уч миллиард доллар экани ва у 2010-2011 йилларда ишга тушиши кутилмоқда.