Бағдод марказида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди ва 20га яқин фуқаро жароҳатланди.

Сал аввал пойтахтнинг шиалар яшовчи туманида мотоциклга ўрнатилган бомба портлаши туфайли 4 киши ўлган, тахминан 20 киши жароҳатланганди. Ал-Байҳ туманида ҳам бирин-кетин иккита бомба портлаши натижасида уч фуқаро нобуд бўлди. Ироқда ҳафта давомида амалга оширилган зўравонликлар оқибатида юзга яқин фуқаро ҳаётдан кўз юмди. Ироқ расмийлари пойтахтнинг суннийлар истиқомат қиладиган туманида рўй берган тўқнашувларда АҚШ ва Ироқ хавфсизлик кучлари 30га яқин жангарини йўқ қилганини айтмоқда.