Фаластинда “Ҳамас” ва “Фатҳ” гуруҳлари ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувларнинг сўнгги тўрт куни давомида камида 24 киши ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, 28 январь куни Ғазо шаҳрида ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида шиддатли отишмалар рўй берган. “Фатҳ” аъзолари экани тахмин қилинаётган бир гуруҳ қуролли шахслар 11 кишини ўғирлаб кетган. “Ҳамас” раҳбарларидан бири, Фаластин бош вазири Исмоил Хония ҳамда “Фатҳ” етакчиси, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос томонларни оғир-босиқ бўлишга чақирди.