Буюк Британия полицияси Бирмингем шаҳрида терроризмга алоқадорликда гумон қилинган саккиз шахсни ҳибсга олди.

Полициянинг билдиришича, бу шахслар қўпорувчилик амалиётини режалаштириш ва амалга оширишда гумон қилинмоқда. Ўтган ҳафтада ҳам Буюк Британия полицияси мамлакат шимолидаги Йоркшир шаҳрида бир неча кишини терроризмга алоқадорликда гумон қилиб ҳибсга олган эди.