31 январь куни Марказий Осиёнинг уч давлати - Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда ер силкиниши кузатилди.

Тожикистон Сейсмология маркази вакилларининг маълум қилишича. зилзила ўчоғи Тожикистон-Қирғизистон чегара ҳудудларида бўлган. Ўзбекистон вакилларининг билдиришича, зилзила мамлакатнинг айрим туманларида кузатилган. Ҳозирча зилзила оқибатлари ҳақида маълумот тарқатилмади.