АҚШ ҳукумати Афғонистон миллий армиясига 800 та ҳарбий машина ва 12 мингга яқин қурол-аслаҳа тақдим этди.

Мазкур қадам Афғонистон ҳукумати кучларини мустаҳкамлашга қаратилганини айтаётган АҚШ мамлакатни назорат қилиш бора-бора АҚШ ва НАТО ҳарбийлари қўлидан ҳукумат кучларига топширилишини билдирди. Айни пайтда эса Буюк Британия Афғонистон жанубидаги ҳарбийлари сонини 800 нафарга кўпайтиришини маълум қилди. Шу билан Буюк Британиянинг Афғонистондаги ҳарбийлари умумий сони 5800 тага етади. Буюк Британия мудофаа вазири Дэн Брауннинг айтишича, Афғонистонга қўшимча 300 ҳарбий киритилади. Ҳозир Кобулда хизмат қилаётган инглиз аскарларининг 500 нафарини ҳам Афғонистон жанубига жойлаштириш режалаштирган. 4 февраль куни Буюк Британия НАТОнинг Афғонистондаги кучлари бошқарувини АҚШга топширади.