АҚШ Давлат департаментининг юқори лавозимли мулозими Николас Бёрнс Эронни Ироқдаги исёнчиларни қурол-аслаҳа билан таъминлашда айблади.

Н.Бёрнснинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати сўнгги икки йил мобайнида Эроннинг Ироқдаги жангарилар билан алоқаларини мунтазам кузатиб келмоқда. Шу вақт ичида Эроннинг Ироқдаги шиа жангариларига ҳарбий ёрдам бераётганини кўрсатувчи далил-исботлар кўпайиб бораётир.