Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Украинага сафари доирасида 2 февраль куни Украина-Қозоғистон бизнес форумида қатнашди.

Шу куннинг ўзида у Украина президенти Виктор Юшченко билан матбуот анжумани ўтказди. Н.Назарбоевнинг Украинага ташрифи икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Ўтган ҳафтада Украина Бош вазири Виктор Янукович Россия, Қозоғистон, Украина ва Озарбойжон билан биргаликда консорциум тузиш таклифи билан чиққан эди. Консорциумнинг асосий фаолиятларидан бири мазкур давлатлардан қазиб олинаётган нефть маҳсулотларини Украина орқали Европа Иттифоқига етказиб беришдан иборат бўлади.