БМТнинг 2 февраль куни Парижда эълон қилинган глобал иқлим ўзгаришига оид ҳисоботи иқлим исиши борасида олти йил давомида ўтказилган тадқиқотлар натижаларига асосланган.

Уни тайёрлашда 2,5 минг мутахассис қатнашган. Мазкур ҳисоботда глобал илиқлашувнинг олди олинмаса, келаси ўн йил ичида Ер атмосферасида кескин ўзгаришлар юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган. Мутахассислар фикрича, 21 аср охирига бориб глобал иқлим Цельсий ўлчови бўйича 1,1 даражадан 6,4 даражагача исиши мумкин. Ўртача ҳарорат эса 1,8 даражадан 4 даражага кўтарилиш эҳтимоли бор.