“Ҳамас” ва “Фатҳ” тарафдорлари ўртасида қайтадан авж олган тўқнашувлар оқибатида камида 15 киши нобуд бўлди, юзга яқин фуқаро жароҳатланди.

Бу гуруҳлар ўртасида ўзаро ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув бор-йўғи уч кун олдин имзоланган эди. Хабарларга кўра, “Фатҳ” тарафдорлари Ғазода “Ҳамас” жангариларининг таянч пункти бўлган университетларнинг бирига ҳужум қилган ва томонлар ўртасида шиддатли отишмалар бошланиб кетган. Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос томонлар ўртасидаги тўқнашувларга зудлик билан барҳам беришга чақирди. Сўнгги маълумотларга кўра, “Ҳамас” ва “Фатҳ” раҳбарлари ўртасида учрашув ўтказилиб, яна ўт очишни тўхтатишга келишиб олинган. Шунингдек, жума куни Фаластин президенти Маҳмуд Аббосга содиқ бўлган хавфсизлик кучларининг икки аскари Исроил ҳарбийлари томонидан отиб ўлдирилди.