НАТО кучлари ва “Толибон” жангарилари ўртасида жанглар кетаётган Мусоқалъа шаҳридан 500га яқин киши қўшни туманларга қочишга мажбур бўлди.

НАТО ҳарбийларининг 1 февралда бу шаҳарни ўз назоратига олган толибларга қарши уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида якшанба куни жангариларнинг дала қўмондони мулла Ғофир йўқ қилинди.