Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Фаластиннинг “Ҳамас” ва “Фатҳ” гуруҳлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Бу учрашувдан мақсад икки гуруҳ ўртасидаги можарога барҳам беришдир. Саудия раҳбарияти томонидан уюштирилган учрашувда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ва “Ҳамас” ҳаракати етакчиси Холид Машъал ҳамда бош вазир Исмоил Хония иштирок этиши айтилмоқда. “Ҳамас” ҳаракати ўтган йилги парламент сайловида ғолиб чиққандан буён Фаластиндаги вазият кескинлашган эди. Шу пайтгача “Ҳамас” ва “Фатҳ” тарафдорлари ўртасида бир неча бор шиддатли тўқнашувлар рўй берди. Сўнгги тўқнашувлар оқибатида 20дан ортиқ фаластинлик нобуд бўлди.