Эроннинг олий руҳонийси оятуллоҳ Али Ҳуманаий Қуддусдаги муқаддас диний зиёратгоҳлар яқинида қазиш ишлари бошлаб юборилганини кескин қоралади ва мусулмон оламини Исроилни бу ҳаракатлари учун пушаймон эттиришга чақирди.

6 февраль куни исроиллик археологлар Қуддусдаги муқаддас Ал-Ақса масжиди ёнида қазиш ишларини бошлашини маълум қилган эди. Уларнинг бу ҳаракати минглаб фаластинликлар норозилигига сабаб бўлди. Фаластинликлар қазиш ишлари масжидга зарар етказишини айтмоқда.