НАТОнинг Афғонистондаги кучлари қўмондонлиги яқин келажакда ҳукумат кучлари мамлакат жанубидаги Мусоқалъа шаҳрини толиблар назоратидан қутқаришига ишонч билдирди.

Полковник Том Коллинз НАТО кучлари Мусоқалъа шаҳрини ҳукумат назоратига қайтариш учун Афғонистон ҳарбийларига ёрдам беришга тайёрлиги, аммо бунга эҳтиёж йўқлигини таъкидлади. Айни пайтда Ҳилманд вилояти расмийлари 1,5 мингга яқин қочқинни қабул қилиб олишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.