Россиянинг Сургут шаҳрида уч маҳаллий фуқаро тожикистонлик бир оила аъзоларини қасддан ўлдирганликларига иқрор бўлди.

2 февраль куни Сургутга яқин қишлоқлардан бирида ёниб кетган ҳаммомдан беш киши, жумладан, уч боланинг жасади топилган эди. Жиноятчилар тожик оиласини пул олиш мақсадида ўлдиргани ва из қолдирмаслик учун уларга ўт қўйиб юборганини тан олди.