Ироқ соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ҳаким Ал-Азимий шиа жангариларига кўмак беришда гумон қилиниб, мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинди.

АҚШ қўмондонлиги гарчи ҳибсга олинган расмий вазир ўринбосари эканини ошкор этмаган бўлса-да, бу шахс вазирликнинг бир неча ходим ўлдириб кетилишга алоқадорликда гумонланаётганини билдирди. Бироқ бироз аввал Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ходими вазир ўринбосари Ҳаким ал-Азимийнинг ҳибсга олинганини маълум қилган эди. Хабарларга кўра, у радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр ҳаракатининг фаолларидан бири бўлган.