Тожикистоннинг Сўғд вилоятида Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқадорликда гумонланаётган етти шахс устидан суд жараёни бошланди. Уларнинг уч нафари Ўзбекистон фуқароларидир.

Ўтган йилнинг июль ойида қўлга олинган бу шахслар жиноий гуруҳ тузиш, терроризм ва бир қанча оғир жиноятларни содир этишда айбланмоқда. Суд раиси Маҳмуд Ашуровнинг билдиришича, мазкур айблар бўйича 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.