“Ҳамас” ва “Фатҳ” гуруҳлари раҳбарлари Макка шаҳридаги учрашувда Фаластинда миллий бирлик ҳукумати тузишга келишиб олинди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу келишувни олқишлади. БМТ бош котиби Пан Ги Мун музокаралар натижасини “олдинга ташланган муҳим қадам”, дея баҳолади. Европа Иттифоқи ташқи ишлар мутасаддиси Ҳавьер Солана томонлар имзолаган келишувни синковлик билан ўрганиб чиқишини маълум қилди. АҚШ ҳукумати эса ҳозирча музокаралар борасида тўлиқ маълумотларни кутаётганини билдирди. Келишувга эришилгани эълон қилингандан сўнг Фаластин бош вазири, “Ҳамас” раҳбари Исмоил Хония мазкур шартнома гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувларни тўхтатишга кўмак беришига умид билдирди.
“Бугундан бошлаб Фаластин тарихида янги давр очилмоқда. Худо хоҳласа, фаластинликларнинг эркин ҳаракатланиш лойиҳасини охирига етказамиз, миллий мақсадимизни ҳимоя қилиб, ташқи агрессия сиртмоғидан озод бўламиз”, - деди Исмоил Хония.