Қуддусда жума намозига келган мусулмонлар ва Исроил полицияси ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Хабарларга кўра, мусулмонлар Ал-Ақса масжиди атрофида тўпланиб Исроил полициясига тошлар отган. Полиция эса намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Тўқнашувлар оқибатида бир неча намойишчи жароҳат олгани хабар қилинмоқда. Бу тўқнашувларга Исроилнинг мусулмонлар учун муққадас Ал-Ақса масжиди ёнида қазиш ишлари олиб бориш ҳақидаги қарори сабаб бўлмоқда.