АҚШ сенатори Барак Обама 2008 йилги президент сайловида номзод сифатида қатнашишини расман эълон қилди.

46 ёшли Б.Обама атиги икки йилдан бери АҚШ Конгрессида сенатор сифатида фаолият юритмоқда. Унгача Иллинойс штатида саккиз йил давомида штат сенатори вазифасида ишлаган. Агар сайловда ғалаба қозонса, Б.Обама Америка тарихида биринчи қора танли президент бўлади.