АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс НАТОга аъзо давлатлар Россия билан хавфсизлик масалаларида ҳамкорликда ишлаши кераклигини маълум қилди.

Мюнхенда ўтаётган халқаро анжуманда нутқ сўзлаган Р.Гейтс “битта совуқ урушнинг ўзи етиб ортиши”ни билдирди. Мазкур анжуманда Россия президенти Владимр Путин АҚШ ва Ғарб давлатлари бошқаларга “ўз иродасини ўтказишга интилаётгани ва бир қутбли дунё яратишга уринаётгани”ни танқид қилган эди. Оқ уй маъмурияти Россия раҳбарининг сўзларидан ҳайратдалиги ва бу гаплар асоссиз эканини маълум қилди. НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер эса В.Путиннинг алянс Шарқий Европа томон кенгаяётгани Россия билан Ғарб ўртасидаги муносабатларни сусайтираётгани ҳақидаги гапларидан тушкунликка тушганини билдирди.