Исроил ўзининг ҳаво ҳужумига қарши ракета тизимини синовдан ўтказганини маълум қилди.

Расмий хабарга кўра, “Ҳетс”, деб номланувчи ракета ҳарбий учқичдан отилган ракетани уриб туширган. “Ҳетс” ракета тизими Эроннинг “Шаҳоб 3” ракетасига қарши ишлаб чиқилгани айтилади яна расмий хабарда. Эроннинг “Шаҳоб 3” ракетаси Исроилгача етиб бориш имкониятига эга.