Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари БМТнинг Эронга қарши жорий этган санкцияларини ижро этиш режасини тасдиқлади.

БМТ декабрь ойида Эроннинг ядровий дастурига алоқаси бор шахслар ва ҳукумат дастурларига нисбатан санкциялар жорий этган эди. ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана эса Эронни музокараларни қайтадан бошлашга чақирди. Куни-кеча Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Теҳрон ўз ядровий дастури борасида Ғарб билан музокараларни қайта тиклашга тайëрлигини, аммо уранни бойитиш ишларини тўхтатмаслигини маълум қилган эди.