Туркманистонда 11 февраль куни ўтказилган президент сайлови натижалари сешанба куни эълон қилиниши маълум бўлди.

Туркманистоннинг Москвадаги элчихонаси тарқатган хабарга кўра, 14 февраль куни Халқ маслаҳати мажлисида янги сайланган президентни қасамёдга келтириш маросими бўлиб ўтади. Мазкур сайловда Туркманистоннинг муваққат президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов ғалаба қозониши тахмин қилинмоқда.