Босния суди собиқ серб аскарини 1992-95 йиллардаги уруш пайтида тинч аҳоли орасида мусулмонларни зўрлагани ва қийноққа солгани учун саккиз йиллик қамоққа ҳукм қилди.

Босния миллий радиосида тарқатилган хабарда айтилишича, Сараево суди Предраг Мисковични 1992 ва 1994 йилларда Грбавице шаҳарчасида мусулмонларга нисбатан уруш жиноятларини содир этганликда айбдор, деб топган.