ЕИ Ташқи ишлар вазирлари, Брюсселда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг эълон қилинган баёнотда режанинг асосий муаллифи бўлмиш БМТ махсус вакили Марти Ахтиссарини “тўла қўллаб-қувватлашларини” билдирдилар. ЕИ баёноти шунингдек, Косово албанлари ва Сербияни айирмачи минтақа келажагига доир музокараларда фаол ва конструктив равишда қатнашишга чақиради.