Душанба куни Ироқдаги зўравонликларда 130дан ортиқ одам қурбон бўлди.

Бағдодда рўй берган порталшларда 76 киши ҳалок бўлди ва кўплаб киши жароҳатланди. Пойтахтнинг Шоржа бозори яқинида иккита машинага ўрнатилган бомбаларнинг портлаши оқибатида, 70га яқин одам қурбон бўлди. Ундан ярим соат аввал эса, Бағдоднинг Баб ал-Шарқий туманида ҳам портлаш рўй берди. Ҳужумлар Ироқ ҳукумати бундан бир йил аввал шиалар учун муқаддас бўлган Самарра шаҳрида рўй берган портлаш қурбонларини сукут билан хотирлаётган пайтда амалга оширилди. 2006 йилнинг 22 февралида Самаррадаги Ал-Асқарий масжидида рўй берган портлаш мазҳаблараро зўравонликларнинг авж олишига сабаб бўлган эди. Бу зўравонликларда минглаб одамлар ҳалок бўлди.