Жазоир пойтахтида еттита қўпорувчилик амалиёти амалга оширилиши оқибатида камида олти киши ўлди, 15га яқин фуқаро жароҳатланди.

Жазоир расмийларининг билдиришича, портлашлардан учтаси пойтахтнинг Тизи Оузу туманидаги учта полиция участкаси яқинида содир этилган. Портлашлар учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмаган. Хабарларга кўра, Жазоир пойтахтининг Тизи Оузу тумани маҳаллий исломий гуруҳ жангарилари ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувлар марказларидан бири ҳисобланган.