Ливан пойтахти Байрутда ёнма-ён кетаётган икки автобусда бирданига бомба портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, тахминан 17 киши жароҳатланди.

Мазкур портлашлар Ливанда хавфсизлик чоралари кучайтирилган бир пайтда амалга оширилди. Ўтган йилнинг айнан шу даврида Ливан бош вазири Рафиқ Ҳаририй суиқасд қурбони бўлган эди.