Шимолий Кореянинг ядровий дастурига юзасидан Пекинда давом этаётган олти томонлама музокаралар давомида КХДР энергетик ёрдам эвазига ўзининг асосий ядровий реакторини тўхтатиш ва ядровий дастуридан воз кечишга розилик билдирди.

АҚШ, Хитой, Россия, Япония, Жанубий ва Шимолий Корея вакиллари иштирокидаги музокараларда қабул қилинган келишув куннинг иккинчи ярмида кенг оммага тақдим қилиниши маълум бўлди. Бироқ Хитой вакили Ву Давеи мазкур келишувнинг айрим бандларини эълон қилди, холос. Бу келишув олти мамлакат вакиллари томонидан имзоланиши керак.
“Шимолий Кореяни қуролсизлантириш тўғрисидаги келишувнинг пировард мақсадига эришиш учун Пхеньян Йонбендаги ядровий реакторни тўхтатиши ва унга халқаро текширувчиларни киритиши лозим”, - деди Ву Давеи.
Бунинг эвазига Шимолий Кореяга 50 минг тонна нефть ёки унинг нархи ҳажмида иқтисодий кўмак кўрсатилади. КХДР шу йўсинда қолган ядровий дастурларидан ҳам воз кечса, мамлакатга бир миллион тонна нефть маҳсулоти ёки унинг нархи ҳажмида кўмак кўрсатилади.