Туркманистонда 11 февраль куни бўлиб ўтган президент сайловида берилган овозларни санаш жараёни давом этмоқда.

Туркманистоннинг янги президенти номи ҳали расман эълон этилмай туриб бир неча давлатлар раҳбарлари Ашхободга келмоқда. 14 февралга белгиланган янги президентни қасамёдга келтириш маросимида қатнашишга Афғонистон, Грузия, Қозоғистон ва Украина президентлари истак билдирган. Сапармурот Ниёзов ўлимидан кейин Туркманистон президенти вазифасини бажариб келаётган Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг сайловда ғолиб чиқиш эҳтимоли жуда юқори.